Ривожланган жамиятда маълумот тезлиги 🚀унга бўлган чанқоқликни борган сари оширади.

Маълумот шакллантирувчи контент эгалари ўзларига эътибор жалб этиш мақсадида маълумотга бўлган чанқоқликни ўрганиб, истеъмолчиларни имкони борича кўпроқ платформаларида қолишни таъминлайдиган инструментлардан фойдаланадилар.
Бунда маълумотга бирламчи чанқоқликнинг дорисини ишлаб чиқиб уни истеъмолчига таклиф этиш эвазига ўзларининг платформаларида кўпроқ қолиш эвазига алмашадилар.
Мисол учун Facebook 📝ни биз аввал дўстларни бир жойда тўплами, таваллуд кунлари эслатмаси ва дўстларнинг дўстини кўриш имкони сифатида билиб, ҳозирда унинг сархатида нима тортса ейдиган хўрандага айлантирилдик.
Хулоса шуки, маълумотлар интернет қарида чексиз ва экспонента қонуни асосида ўсмоқда. Бунда биз тортганини истеъмол қиладиган хўранда эмас, балки нима хоҳлашини аниқ биладиган истеъмолчи сифатида маълумотга аввал буюртма бериб кейин истеъмол қилиш мантиқдандир.
Акс холда интернет дунёси бизнинг вақтимиз ва умримиз кушандасига айланиб боради.
🏐Бугунги дорингизни қабул қилдингизми?