← Барча мақолалар

Рад этиш хам бир санъат.

· 1 дақиқа ўқиш

Атрофда ўзини бошқалардан уддабуронроқ, пишиқроқ деб ўйлайдиган "ақллилар" талайгина.

Бу тоифадаги "ақллилар" бошқалар ҳисобига ишларини битиришга, фойдаланиб қолишга оддий холдек қарашади.

Бир марта яхшилик қиламан деб хўп десангиз, қандай қилиб бошингизга чиқиб олишганини хам билмай қоласиз.

Бундай одамлар билан доимий мулоқотда бўлиш кўп асаб ва куч йўқотишга тенг.

Хуллас бундай инсонларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Мавзуни ўзгартиринг:
- Сухбатдошингиз гапларидаги айрим сўзларга урғу бериб секингина мавзуни алмаштиринг:
"-Ха айтмоқчи..."
"-Эшитдингми..."

Мақтов ишлатинг:
"-Зўр фикр аммо..."

Нейтрал ибораларни қўлланг
-"Ўйлаб кўриш керак"
-"Аниқ бир қарорга келишим билан сизга жавобини айтаман"

Ҳиссиётларга берилмасдан ишонч билан охиригача ўзингизникида туринг:
"-Менга бу қизиқ эмас."
"-Мен буни қилишни истамайман."

Аслида керакли вақтда рад жавобини бериш хам инсоннинг ўзига бўлган ҳурмати ва тафаккурининг кўрсатгичидир.

🇺🇿Umid Hudoyberdiyev

#одоб#тафаккур#ибрат#ҳурмат