Китоб - бебаҳо туҳфа!

Asaxiy Books ғоя ва лойиҳа эгалари, дўстларимиз - Фируз Аллаев ва Элдор Ғофуровлар жаҳон адабиёти бестселлерларни она тилимизга таржима қилиб халқимизга қулай шакл ва кўринишда таклиф этиб келмоқдалар, ҳамда янги китоб “тандирдан” чиқиши билан яқинлар ва дўстларга иссиқ холада улашишдек зўр одатлари бор!
Бунга фақатгина ҳавас билан қарамасдан, барчамиз амалиётимизга киритиш билан юксаламиз!
Галдаги китоб:
Клаус Швабнинг
“ТЎРТИНЧИ САНОАТ ИНҚИЛОБИ”
Менга ҳам насиба сифатида, эътибор ва ҳурмат рамзи ўлароқ шу бебаҳо илиқ тухфа етиб келди, бу икром учун дўстларимизга ташуккурлар айтамиз! Аллоҳ фаолиятларини хайр ва баракотига тўлдирсин!
Клаус Шваб - Жахон иқтисодий форуми ва унинг ҳар йили ДАВОС шаҳрида дунёга машҳур учрашувлари асосчиси ҳамда ижрочи раиси.
Китобдан баъзи фикрлар:
“… тўртинчи саноат инқилобидан энг кўп манфаат кўраётганлар интеллектуал ёки реал сармоя эгалари - инноваторлар, инвесторлар ва акциядорлардир. ”
“Кибер уруш давримизнинг энг жиддий таҳдидларидан биридир.”
“Раҳбарлар билан суҳбатлашганда, уларда ҳеч бўлмаганда қисқа мақолани охиригача ўқишдек “ортиқча ҳашам” тугул, хатто бироз тўхтаб, чуқурроқ мулоҳаза юритишга ҳам вақт вақт йўқлигини эшитишга кўникиб қолдим. ”
Эслатма!
Кун чегирмаси sifatida Asaxiy.uz дан акция!
Тўрттаси бирда ва етказиб бериш бепул!
Энг машҳур китоблардан тўрттасини чегирма нархида харид қилинг
1. Йона Бергер: Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади
2. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
3. Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
4. Жеймс Клир: Атом одатлар
Тўплам атиги 199.000 сўм туради.
!!! 200 минг сўм қаерларда қолиб кетмади, хадеб пицца, лаваш ёки суши буюртма қилавермасдан бир гал китоб буюртма бериб доставка тезлиги ва завқини туйиб кўринг.
Емак жисмга қувват бўлса, маълумот ва янги билим - тафаккурни кенгайтириб, фикрлашга ундаб, рухни озуқалантиради.
Бу китобларни ўқиб бўлиб дўстлар ва яқинларга совға қилишни унутманг!