← Барча мақолалар

Инсон умри давомида фақат бир марта яшайди ва яшаш тажрибасига эга бўлмагани учун ҳар сафар муваффақиятсиз яшаши эхтимоли юқори.

· 2 дақиқа ўқиш

🛡Оддий қилиб айтганда, Инсон - қандай яшашни билмайди. Ҳаётини эксперементларда, изланишларда, зулматда ўтказади, лекин умргузаронлик ва тўғри яшаш, ҳар қандай фаолият каби, маҳорат талаб этади ва яхши яшаш учун сиз қандай яшашни билишингиз керак.

❔Қандай қилиб яшашни билиши мумкун? Ахир биринчи марта яшаябти!

🖌Бунинг ечимларидан бири - ҳаётни кузатиб, олдин яшаганлардан яшашни ўрганиш кераклигини келтириш мумкин.

🔔Бизларга қандай умр кечиришни ўрнаги ўлароқ, энг олий унвон - “Муаллим” мақомига эга бўлган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо С.А.В. нинг сийратлари, ҳаётлари ва яшаш усулларини ўрганиш билан юқорида айтилган, барчамиз каби, зулматда ҳаёт кечирадиган Инсоннинг ҳаёт кечиришдаги кўпгига маваффақиятсизларини олдини олишимиз, нажот ва раҳмат йўлига тушишимиз аниқ!

ℹ️Ҳар бир инсон сийратга эргашиши лозим ва лобиддур!

Сийрат - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаклу шамойиллари, турмуш тарзлари, гўзал хулқлари, юксак одоб-ахлоқлари, юриш-туришлари, бутун оламга раҳмат бўлиб келганлари, аҳли байтлари ва атрофларидаги кишиларга нисбатан муомалаларини ўрганади. Сийратга эътибор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эътибор демакдир.

🔔Бугунги кеча (7-8 Октябрь) шу фурсатнинг энг мақбулидир, яъни Роббиул Аввал ойининг 12 санасига ўтар кечаси - Мавлид ан-Набий!

Бутун оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, икки олам сарвари, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда ул зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин.

🗣Жума кунининг файзи, барокати ва шукуҳи тўлалигича Сизга бўлсин Азизлар!

Бу ой кўп саловот айтиш, суннатни тиклаш, сийратни ўрганиш (мавлид ўқиш, эшитиш) ва эргашиш улуғ саодатдир!✖️

✍️ Umid Hudoyberdiev

#мавлид#айём