← Барча мақолалар

Ҳаётий қопқонлар…

· 2 дақиқа ўқиш

Ҳиндистонда қадим замонлардан маймунларни қандай усулда овлашади биласизми?

Жуда оддий усул…

Ерга кўзани кўмиб ичига ёнғоқ солиб қўйишади. Маймун келиб кўзани тор тешигидан ёнғоқни кўриб қўлини тиқади ва кафтига тўлдириб ёнғоқларни олади.

Энг қизиғи шу жойида бошланади…

Маймун ёнғоқ тўла қўлини кўзадан чиқара олмайди, аммо ёнғоқларни ҳам қўйиб юбормайди ва натижада маймуннинг қўли кўзадан чиқа олмайди. Ҳеч қанақасига чиқа олмайди. Қамалиб қолади.

Бошида шу ҳолатида маймун анча ҳаракат қилади, қўлини шилиб ташлайди, талпинади ва ниҳоят тинчланади. Ўтиради, бир, икки, уч соат ўтиради…

Лекин қўлидан ёнғоқни қўйиб юбориш ақлига сиғмади. Чунки у ақлсиз жонзотдир.

Нихоят маймун овловчилар келиб маймунларни осонликча милтиқсиз чўп билан уриб ўлдиради, маймунлар қўлидан ёнғоқни қуйиб юбормай, бирма-бир ўлдирилади.

Бу ҳикматнинг инсонларга ибрати нимада?

Биз баъзида шу қўлида ёнғоқ чангаллаган маймунга ўхшаб қоламиз.

Қайси ҳолатлада?

-кимдурда бу ўзига қизиқ бўлмаган ота онаси тавсияси билан кирган ўқиши,
-кимдурда бу чидаб лекин муҳаббатсиз биргаликда турмуш қуриб келаётган турмуш ўртоқ,
-баъзиларимизда арзимаган ойлик берадиган лекин жуда ўрганиб қолган ишхона.
-баъзиларда роса куч талаб этадиган, кам доромадли ёки қадриятингизга зид бўлиб қолган тадиркорлик.
-баъзилар эски мошинам зўр ўрганиб қолганман, ёқилғи кўп сарфласа ҳам, чиришни бошлаган бўлса ҳам лекин жуда юмшоқ юради, 3-4 сўм топиб турибман ва хоказо.

Ўтираверамиз қўлимиздаги ёнғоқни қўйиб юбормасдан, баъзида қизғаниб, баъзида арзимаган нафни қўлдан беришдан чўчиб.

Нима қилиб ўтирибмиз? Кимни ва нимани кутяпмиз? Овчиларними?

Биз барибир бошқалар ва ўзимизни инонтириб ўтираверамиз.

Қаерга бораман?
Кимга ҳам керакман?
Бу ерда эса қандай бўлса ҳам нафим (ёнғоғим) бор!

Бутун умр ўтирадиганлар бор ўзгаришдан қўрқиб, қўлидаги арзимас ёнғоғини ушлаб.

Бутун умр қопқонда ўтирамиз…
Кимдир далда бергунча...
Ўрнимизга қарор қабул қилишгунича…
Нафақагача…
Умр поёнигача…

Ўзгаришдан қўрқманг, ёнғоқларни қизғанманг…

Қўйиб юборинг арзимаган ёнғоқларни, ҳаёт бисёр бундай ёнғоқларга!

П/с: Маймунларни овлаш методи билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://youtu.be/K1mmckMQAVQ

✍️ Umid Hudoyberdiev

#ибрат#солиштириш#иқтибос