← Барча мақолалар

Байрам рақамли этикети 🎉🎈

· 2 дақиқа ўқиш

Агар сиз эътиборли ва ғайратли инсон бўлиб, байрам арафасида ижтимоий тармоқдаги ва телефонингиздаги ҳар бир контактингизга табрик йўлламоқчи бўлсангиз, аввал қуйидаги рақамли одоб-ахлоқ қоидалари билан танишинг:

✅ Қариндошлар, дўстлар ва яқин танишларни байрам билан табриклаш - Мақул.
❌ ҲАММАГА автомат рпвишжа бир варакайига табрик йўллаш - Номақбул.

✅ Ҳар бир табрик қабул қилувчига алоҳида ўзига мослаб табрик хати тайёрлаш - Мақул!
❌ Интернет қаъридан сийқаси чиқиб кетган шеър ёки шаблон табрик матнини кўчириб олиш - Номақбул.

✅ Табрик хатини гўзал бир кўринишдаги расм билан безаш - Мақул!
❌ Facebook дан Йўлбарс кийими кийдирилган болакайни расмини кўчирволиб барча интернет грурпаларга ва чатларга жўнатиб чарчамаслик - Номақбул!

✅ Табрик эгасини исмини қайд этиб табриклаш - Мақул!
❌ Бировни имси ёзилган аввалги табрик матнини бошқа кишига адашиб юбориш - Номақбул!

Шунингдек, ярим йилда бир алоқага чиқадиган - собиқ дўстингизни ва ҳамкасбларни, узоқ танишларингизни табриклашингиз шарт эмас.

Сизга хақиқатда яқин бўлган инсонларингизга бевосита қўнғироқ қилинг ёки ёзинг.

Сиз ҳам ўз тарафингиздан интернетдан расм ёки шеър қидириб овора бўлиб, сизни “хўжа кўрсинга” табриклаган кишига хижолат бўлиб табрик юборишингиз мажбурий эмас.

Қисқача қилиб:
“Рахмат, Сизни ҳам байрам билан!” - деб жавоб берсангиз кифоя!

П/с: Айтганча, “Билла бўсин!” - деган иборани тушунар тушунмас жавоб сифатида ишлатишингиз шарт эмас!

Umid Hudoybediev 👈

Яқинларга ҳам улашинг,
Каналга обуна бўлинг!

#тарбия#жамият#байрам#этикет