Муваффақият ва барака омили!
Дўстлар муваффақият, барака ва саодат истаб ҳаракат қилар эканмиз ундан аввал бир муҳим омилни текшириб олишимиз зарур.
Бу - қарздир!
Бировни хаққи сизга ўтган жойи борми ёки йўқми деган текширув. Қисқача айтганда тўлай олмаётган ёки чўзиб юрган қарзингиз мавжудлиги, бировдан нимадур олгансиз қайтариш муддати ўтган ва хоказо.
Қарзингиз борми? Бировни ҳаққидан хом юрибсизми? Унда сизга барака эшиклари тораяди, имкони бўла туриб қарзини узмаслик эса ўша инсонга зулм қилиш билан тенгдир.
Ечим ва тавсиялар:
1. Муваффақият ва барака истайсизми авваламбор қарзларингиз ва сиздаги бировларни омонатини ёзиб чиқинг (1-рўйхат), уларни ичидан ваъдалашган муддатидан ўтганларини ажратиб олинг (2-руйхат). Шунда сизда 2 та руйхат шакилланади.
2. Муддати ўтган қарздорликлар бўйича хар бир хақдор билан учрашиб, алоқалашиб имкон бўлса муддатини чўзишни илтимос қилиб, қарз узилиш тартибини келишиб олинг.
3. Шакилланган режа асосида қарзларни узишни бошланг!
Доимо 2 рўйхатни тоза ушланг, имкон бўлса 1 рўйхатни хам 0 сонига яқинлаштириб қўйинг.
4. Ният қилинг! Аллоҳдан қарзингизга нажот, ризқингизга эса барака сўранг.
Уломолар айтадилар - Қарздор инсон ёғли нон истемол қилиши макруҳдир, ва қарздорга нисбатан зулмдир!
Омонат масаласида бандаси рози бўлмагунча Аллоҳ рози бўлмас!
Қарздори бор инсонга эса имкони йўқ қарздорининг қарзидан Аллоҳ йўлида кечиб, уни баракасини кенгайтиришга йўл очиши, Аллоҳ назрида улкан мартабаларга муваффақдир.
Кенг барака ва халоват истасангиз - қарзингизни узинг!
П/с: Иқтисодий фаол хаётий тажрибамда иши юришмай юрган инсон қарзини узгандан кейин баракаси 100 карра кегайиб, иши юришиб кетган инсонларни шахсан жуда кўп кузатганман, ва аксинча!
Яқинларга улашинг!