← Барча мақолалар

Шундай инсонлар борки, уларнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

· 1 дақиқа ўқиш

Чунки гап шунчаки инсоннинг ўзида эмас. У билан боғлиқ хотиралар, суҳбатлар, одатлар, бирга ўтказилган кунлар бор. У ҳаётингизнинг бир қисмига айланиб қолган бўлади.

Бундай инсонлар ҳаётингиздан кетганда, ҳаёт давом этаверади. Ишлар, учрашувлар, режалар, мақсадлар… Ҳаммаси ўз йўлида. Аммо ичингизда нимадир етишмайди. Гўё бир бўшлиқ қолади. Бу бўшлиқдан совуқ шамол эсиб туради.

Биз эса кўпинча энг муҳим нарсаларни кейинга қолдирамиз.

Қўнғироқ қилишни. Йўқлаб боришни. Ҳол-аҳвол сўрашни. Қучоқлашни. «Жонингиз соғ бўлсин» , «Сиз мен учун қадрлисиз» деган гапни айтишни.

Ҳаммасига улгурамиз, деб ўйлаймиз. Вақт бор, деб ўйлаймиз. Яқинларимиз доим ёнимизда бўлади, деб ўйлаймиз.

Аммо ҳаётда ҳамма нарсага ҳам улгуриб бўлмайди.

Меҳр кўрсатиш учун алоҳида сабаб керак эмас. Баъзан бир қўнғироқ, бир пиёла чой устидаги суҳбат ёки самимий қучоқ энг қиммат совғадан ҳам қадрлироқ бўлади.

Бир-бирингизни асранг. Ота-онангизни, турмуш ўртоғингизни, фарзандларингизни, дўстларингизни қадрланг.

Зеро, ҳаётдаги энг катта ютуқларимиз фақат нималарга эришганимиз билан эмас, балки шу ҳаётни кимлар билан бирга яшаганимиз билан ҳам ўлчанади.

Яқинларингизни бугун қадрланг.
Эртага эмас.

P/s: Тарқатинг, ўзингиз биласиз кимга…

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online