← Барча мақолалар

Аксарият инсонлар тушиб бораётган баргларга ўхшайди.

· 1 дақиқа ўқиш

Шамол қаёққа эсса - ўша томонга учади.
Бир айланади, бир чарх уради, эркин ҳаракатда…
Аммо охири барибир ерга тушади. Хазон бўлади…

Яна бир тоифа бор. Жуда кам.
Улар юлдузларга ўхшайди.
Йўли аниқ, манзили равшан.
Шамол уларни буролмайди, фазо уларни адаштиролмайди.
Чунки улар йўли аниқ - мақсадни қалбдан ҳамоханг. Абадий яшайди…

Барглар мўл-кўл, осмонда эса чароғон юлдузлар саноқлик - улар йўл кўрсатади.

Сиз қай бири бўлишни танлайсиз?

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online