Ҳаётдан норози бўлиб қолсангиз, бир нарсани қилиб кўринг.

Ўзингизда бор, аммо бошқада йўқ неъматни кўринг.
Агар сизга пул етишмаётгандек туюлса - даромади сиздан анча кам бўлган инсон билан суҳбатлашинг.
Унинг қандай яшашини кўринг.
Қандай қилиб ҳар бир сўмни ҳисоблаб сарфлашини кўринг.
Ва баъзан сиз оддий деб ўйлаган нарсалар учун у қандай эришаётгани ва шукр қилаётганини сезинг.
Агар ҳаётнинг қадрини ҳис қилиш қийин бўлаётган бўлса - соғлиғида нуқсони бор инсон билан суҳбат қуринг.
Ундан сўранг:
“Сиз учун хаёт нима дегани?”
“Сиз учун энг қадрли нарса нима?”
Унинг жавоби сизнинг дунёга қарашингизни ўзгартириши аниқ. Кўздан ёш келса ку қалбингиз юмшоқ ва ёруғ ҳканлигидан нишона.
Чунки баъзи одамлар учун шунчаки нафас олишнинг ўзи ҳам катта неъмат.
Агар ҳаёт сизга оддий ва зерикарли бўлиб кўринаётган бўлса, бир лаҳза тўхтаб ўйланг:
Кимдир ота-онасини йўқотган,
кимдир фарзанд кўрмаган,
кимдир уй-жойсиз,
кимдир ишсиз,
кимдир эса яқин инсонсиз яшамоқда.
Сизда эса, эҳтимол, буларнинг камида бир-иккиси бор.
Шундай инсонлар билан суҳбат қилинг.
Улар шу йўқ нарсаларга қандай муносабатда эканини кўринг.
Улар бу неъматларни қандай қадрлашини ҳис қилинг.
Шунда қалбингизда секин бир туйғу уйғонади.
Бу туйғу - шукр.
Шукр инсонни бой қилади.
Шукр инсонни хотиржам қилади.
Шукр инсоннинг қалбини кенгайтиради.
Энг ажабланарлиси эса шу:
Шукр қилинган неъмат кўпаяди.
Инсон шукр қила бошлаганда:
кўпроқ неъматни кўра бошлайди,
кўпроқ қадрлайди,
кўпроқ асрайди.
Шунда кеча оддийдек туюлган ҳаёт
бирдан улкан неъмат бўлиб кўринади.
Баъзан бахтлироқ бўлиш учун
кўпроқ нарсага эга бўлиш шарт эмас.
Баъзан шунчаки
бор нарсаларни кўра билиш кифоя.
П/с: ҳавас ва далда учун бойларга суянамиз-ку, худду шундай шукр учун пастга қарайлик.