Оддий ҳақиқатлар
Ҳаётни ўзгартириш учун доимо катта ғоялар, мураккаб назариялар ёки қиммат дарслар керак эмас. Ҳаммаси оддий…
Кўпинча инсонни тўғри йўлга бошлайдиган нарсалар - бу йиллар давомида синалган, содда, лекин жуда чуқур маънога эга ҳақиқатлардир. Агар инсон шу оддий қоидаларни англаб, уларга амал қилишга ҳаракат қилса, ҳаётда ҳам хотиржамлик, ҳам ҳурмат, ҳам маъно топади:
1. Бошқалардан олган нарсангизни қайтаринг.
2. Сиздан кутилганидан кўпроқ иш қилинг.
3. Инсонни юзига мақтанг, танқидни эса ёлғиз қолганда айтинг.
4. Хулқ-атворингизни жиловлаб туринг.
5. Инсонга иккинчи имконият беринг, лекин учинчисини эмас.
6. Ҳамма сизга қулоқ солишини ёки сизнинг намунаингизни қабул қилишини кутманг.
7. Пул сизга ҳақиқий бахт олиб келади деб ўйламанг.
8. Муваффақиятни хотиржамлик, соғлиқ ва муҳаббат билан ўлчанг.
9. Бой бўлишни истасангиз, молни кўпайтиришдан олдин нафсни камайтиринг.
10. Катта орзулар қилинг, аммо кичик қувончлардан лаззат олишни унутманг.
11. Бошқаларнинг сирини сақланг.
12. Аввал уч марта ўйланг, кейин баъзан жим туришни танланг.
13. Ҳеч қачон тез таслим бўлманг, баъзан энг қийин паллада нажот яқин бўлади.
14. Кўп нарсани кўринг, кўп нарсага кўз юминг, кам нарсани тузатинг.
15. Учратган ҳар бир инсон сиз билмаган бир ҳақиқатни билади.
16. Бошқаларнинг муваффақиятидан чин дилдан қувонинг.
17. Аллоҳдан пул эмас, ҳикмат ва жасорат сўранг.
18. Ўзингизни бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўришни ўрганинг.
19. Бугунги кундан баҳра олинг, эртагага ҳаддан ташқари боғланиб қолманг.
20. Эски дўстликлар оловини ёқиб туринг.
21. Инсонларни ҳамёнига эмас, қалбининг кенглигига қараб баҳоланг.
22. Оғриқ ва кўнгил қолишлар ҳаётнинг бир қисми эканини қабул қилинг.
23. Сизга қилинган яхшиликни эсда сақланг, ўзингиз қилган яхшиликни эса унутинг.
24. Янги дўст топиб, эски дўстларни унутманг.
25. Пул керак бўлса - танишларга, маслаҳат керак бўлса - дўстларга, ҳеч нарса керак бўлмаса - қариндошларга боринг.
26. Мукаммалликка интилинг, лекин идеалликка маҳкум бўлманг.
27. Жасоратни исботлашнинг зарарсиз ва маъноли йўлларини топинг.
28. Ҳаддан ошсангиз, энг ёқимли нарса ҳам ёқимсизга айланади.
29. Юзни юмшатинг, овозни паст қилинг, қадамни секинлаштиринг - ташқи одоб ичкини ҳам тарбиялайди.
30. Анъаналарни ҳурмат қилинг.
31. Танангизни руҳингизнинг қабрига айлантирманг.
32. Орзуингизга етгач, ундан лаззат олишга ҳам вақт ажратинг.
33. Заковатингизни кулдириш учун ишлатинг, ранжитиш учун эмас.
34. Ҳаётда қувонч топишни ўрганинг - бахт шу ердан бошланади.
35. Бахтни қувманг - у кўпинча инсоннинг ичида яшайди.
36. Ҳеч нарсани кечиктирманг - ҳар кунни ҳисоб-китоб билан яшанг.
37. Бошқаларни тушунишни истасангиз, ўзингизга чуқур қаранг.
38. Ўзингизни бошқалар мезони билан эмас, ўз қадриятларингиз билан баҳоланг.
39. Буйруқ беришдан олдин итоат қилишни ўрганинг.
40. Бир жойга киришдан олдин ундан қандай чиқишни ҳам ўйлаб қўйинг.
Шу оддий қоидаларга амал қилган инсоннинг ҳаёти ҳам, атрофидаги муҳит ҳам аста-секин ўзгара бошлайди. Чунки ҳақиқий тарбия - катта сўзларда эмас, оддий, лекин изчил амалларда намоён бўлади.