← Барча мақолалар

«Содда қуш оёғидан,

· 1 дақиқа ўқиш

Шум қуш бошидан илинади.»

Ҳаётда икки хил хатолик (тузоқ) бор.

Бири - ҳаддан ташқари ишониш.
Бошқаси - ҳаддан ташқари айёрлик.

Содда одам тузоқни кўрмайди - оёғидан илинади.
Айёр одам эса тузоқни таниса-да, ўйнашиб, хаддан ошиб бир кун бошидан илинади.

Чунки ҳаётнинг қонуни бор:
соддалик - ҳимоясизликка,
маккорлик, шумлик - ҳалокатга олиб боради.

Соддалик холатни тўлиқ англамасликка ва лоқайдликка яқин.
Шумлик эса ўзига хаддан ташқари асоссиз ортиқча ишонга асос бўлади.

Ҳаддан ташқари соддалик инсонни алдатишга осон қилади.
Ҳаддан ташқари айёрлик эса охирида инсоннинг ўзини тутиб қўяди.

Ҳаётнинг ҳикмати шунда:
соддаликни сақла,
лекин онгингни уйғоқ тут.

Соф қалб яхши.
Лекин соф қалб билан бирга соғлом ақл ҳам уйғоқ бўлиши лозим.

Ҳикмат эса баллансда:
қалб — пок, ёруғ,
ақл — уйғоқ, хушёр,
ният — тўғри ва соф бўлса,
инсон тузоқларга илинмайди.

P/s: мақол хикмати юзаки очилди. Чуқур тафаккур сиздан…

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online