Рамазон тақвимдаги навбатдаги ой эмас. Бу қалбни қайта созлаш фурсати.

Кўпчилик Рамазонни очлик ва чанқоқлик деб тушунади.
Лекин очлик бу фақат ташқи нишонаси холос.
Биз учун Рамазон:
Нафс сусайган,
Қалб нури кучайган,
Кўз гуноҳдан тийилган,
Тил сукутни ўрганган,
Қалб Аллоҳни тез-тез эслайдиган фурсат.
Рамазон муддат ёки вақт кўриниши эмас.
Бу имконият. (Акция, Бонус, ГивЭвей, Чегирма).
Кечирилиш имконияти.
Қайтиш имконияти.
Бошлаш имконияти.
Янги даражага чиқиш имконияти.
Шу ойда энг катта ютуқ оч юриш эмас.
Балким қалбнинг юмшаши, бошлашга биринчи қадам қўйиш, ҳайирли одатлар кўникмаси.
Ҳурматли дўстлар!
Муборак моҳи Рамазон кириб келиши билан Сизни самимий муборакбод этаман.
Аллоҳ бу Рамазонни сиз учун иймон зиёдасига,
қалб таскинига ва дуолар ижобатига сабаб қилсин.
Қадрга саломат етказсин. Уни топишни насиб этсин.
Яширин ва ошкора амалларингизни қабул қилсин.
Бу ойдан бошқача чиқинг.
Янгиланган ҳолда.
(Кеб қолинг, об қолинг,…)
…улгуриб қолинг.