← Барча мақолалар

Мен ким бўлиб дунёга келишни танламаганман. Бу ихтиёр менда эмас эди — қайси замон, қайси…

· 1 дақиқа ўқиш

Мен ким бўлиб дунёга келишни танламаганман. Бу ихтиёр менда эмас эди — қайси замон, қайси замин, қайси юрак ичида туғилишим тақдирда битилган. Ота-онам улуғ ибрат, нажот ва неъмат бўлишларига қарамасдан уларни ҳам танлаш ихтиёри менда эмас. Лекин менда бир неъмат бор — қайси томонга йўл олишни танлаш, ўзимни камолот сари етаклаш, қалбимни нурга ошно этиш ҳуқуқи. Бу эса инсонга берилган юксак масъулият: танлаш ва юриш, сўнгра жавобгарликни ўз зиммасига олиш.

Ҳар бир қадам — бу бир саволга жавоб, ҳар бир танлов — ботиндаги ниятни намоён қилувчи ойна. Кимнинг йўли эзгулик сари бўлар экан, унинг ботини софлик сари етар; кимнинг йўли нафс ортидан бўлса, у ҳақиқатдан узоқлашар. Кимнинг юрагида интилиш бор бўлса, унга барча йўллар очиқ.

Ҳақиқатга етакловчи йўллар танловдан бошланади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online