Касаллик танлови…

Инсон хаста бўлади, хасталик турли-туман ва кутилмаганда юз беради. Беморлик ўзи билиб билиб келаверади.
Инсон ўз беморлигини танламайди, лекин у танлайдиган нарсаси стресс — ва айнан стресс эса касалликни ўзи танлайди.
Бу сўзлар ҳаётнинг бир оғриқли, лекин ҳақиқатга яқин жиҳатини очиб беради. Руҳий зўриқиш, узлуксиз ташвиш ва ички мувозанатнинг бузилиши жисмоний ҳолатга бевосита таъсир этади. Инсон қанчалик қувватли бўлмасин, доимий стресс остида унинг танаси ҳам, руҳи ҳам синовдан ўтади.
Шунинг учун инсон ўзини ва қувватини асраши керак. Тинчлик, сабр ва шукр — бу руҳий саломатликнинг асосий устунларидир. Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам қалбда сокинликни сақлаш, Аллоҳга суяниш ва ички ижобий кайфиятни қўллаб-қувватлаш инсонни нафақат стрессдан, балки касалликдан ҳам сақлаб қолиши мумкин.
Ҳақиқий шифо — қалб саломатлиги ва хотиржамликда.