← Барча мақолалар

Баъзан бахт учун фақат бошқалар билан эмас, балки энг оғири — ўзимиз билан курашишга…

· 1 дақиқа ўқиш

Баъзан бахт учун фақат бошқалар билан эмас, балки энг оғири — ўзимиз билан курашишга тўғри келади. Қалбдаги шубҳалар, ортиқча қўрқувлар, ўтмишнинг оғриқлари бизга бахтга етишишга тўсиқ бўлади. Ҳар бир инсоннинг ичида икки овоз бор: бири орзу қилади, иккинчиси эса қўрқитади. Баъзан эса айнан ўша “қўрқувчи овоз” — энг кучли рақибимиз бўлади.

Аслида бахт — бу берилмайдиган неъмат, у қўлга киритилади. Ўз-ўзини енгган инсонгина ҳақиқий эркинликни ҳис қилади. Ўзининг заиф тарафларини тан олган ва улар устида ишлаган инсон бахтни ҳақли равишда топади. Шунинг учун баъзан энг улуғ ғалаба — бу ўзига қарши ғалабадир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online