← Барча мақолалар

Инсон ўз устидан ишлашни бошламаса, шайтон уни бошқаларнинг айбини қидиришга мажбур этади.

· 1 дақиқа ўқиш

Инсоннинг нафси уни ўзидан узоқлаштиради, ўз айбларини кўрсатмайди, лекин бошқалардаги нуқсонларни йириклаштиради. Бу — шайтоннинг энг қадимий найрангларидан бири.

«Нафсинг билан машғул бўл, токи ғайбатга қолма».

Агар ҳар биримиз ўзимиз билан машғул бўлсак — куну тун нафсимизни тузатишга ҳаракат қилсак, бошқаларда айб қидиришга ҳожат қолмайди. Бу йўлда сабр, илм ва дўстона насиҳат керак.

Эй қалб, ўзингдан бошла.
Сен ўзгаларнинг ҳаёти учун эмас, ўз қалбингни ислоҳ қилиш учун яратилгансан.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online