← Барча мақолалар

Дунёда ҳар бир инсоннинг у ёки бу ҳиссаси қолади. Агар сиз ҳар куни оддий бир табассум…

· 1 дақиқа ўқиш

Дунёда ҳар бир инсоннинг у ёки бу ҳиссаси қолади. Агар сиз ҳар куни оддий бир табассум билан бошқаларнинг кунини ёритсангиз, бу из нурли ва эзгу бўлади. Инсонлар сиз билан учрашганда юзларида табассум пайдо бўлса, демак, қалбингиздан таралаётган қувват бунга сабаб. Ҳаётдаги энг катта ютуқлардан бири — атрофдагиларга яхши кайфият улашишдир.

Сизни эшитган инсон қалбан енгил тортиб, ўзида кўтаринкилик ҳис этса — демак, сиз бу дунёга яхшилик олиб кираётган инсонсиз. Меҳр, самимият ва ижобий муносабат ҳар қандай гапдан, ҳар қандай ҳадядан устун. Шунинг учун ҳар куни шундай яшайликки, ҳар бир мулоқот, ҳар бир табассум кимнингдир ҳаётига оз бўлса-да, бахт ҳиссини қўшсин.

Бу ҳолат акси дилозорлик, қалбларга жуда қаттиқ зарба беради. Акси бўлманг, бу масалага оддий муносабатда бўлманг!

💬💬💬

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online