Кўпчилик одамлар ўзини ҳукмдордек тутиб, бошқалар учун қарор қабул қилишга одатланиб…

Кўпчилик одамлар ўзини ҳукмдордек тутиб, бошқалар учун қарор қабул қилишга одатланиб қолган. Улар боласи учун ота-она, ходими учун раҳбар ёки шогирди учун устоз бўлиши мумкин. Лекин бу уларга бошқаларнинг хоҳиш ва эҳтиёжларини эътиборга олмаслик ҳуқуқини бермайди.
Ҳар қандай ҳолатда, одамдан розилик сўраш – унинг шахс сифатидаги қадрини тан олиш демакдир. Болалар ҳар доим ҳам тўғри қарор чиқара олмаслиги мумкин, лекин уларнинг фикрини эшитиш, уларга ўз фикрини билдириш имконини бериш керак. Ходимлар раҳбарнинг ҳар бир буйруғини сўзсиз бажариши шарт эмас, улар ҳам ўз фикрини билдириш имконига эга бўлиши керак.
Ҳаётда ҳамма нарса демократия асосида ҳал қилиниши керак, деб айта олмаймиз. Лекин ҳар бир инсоннинг фикрини эшитиш, унинг эҳтиёжларини тушуниш, имконият бўлса, ҳисобга олиш – инсонийлик ва ҳурмат белгисидир. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолатда, “Бу сенга қандай, мосми?” деб сўрашни унутмайлик. Чунки биз эмас, балки айнан ўша инсон ўз ҳаётининг ҳақиқий эгасидир.
💬💬💬