← Барча мақолалар

Одам ўз ҳаётидаги ҳар бир воқеа учун масъулиятни ўзига олиши керак. Агар кимдир уни…

· 1 дақиқа ўқиш

Одам ўз ҳаётидаги ҳар бир воқеа учун масъулиятни ўзига олиши керак. Агар кимдир уни алдаган бўлса, бу фақат унинг ишонгани ёки ҳаддан ташқари соддалиги туфайли содир бўлган. Агар кимдир уни ғазаблантирган ёки хафа қилган бўлса, бу фақат унинг ҳис-туйғуларини назорат қила олмаганидан далолат беради.

Ҳақиқий куч – бу ташқи таъсирларга эмас, балки ўз тафаккурига ва ҳиссиётларига эгалик қилишда. Шу сабабли, ҳар бир инсон ўз реакциясини назорат қилиш орқали ҳаётини яхшироқ йўналтириши мумкин.

Атроф бизга эмас, биз дунёга мослашишимиз керак. Бошқаларни айблаш осон, аммо ўз хатоларини англаш ва улардан сабоқ олиш ҳақиқий ривожланишдир. Агар биз ҳар бир вазиятдан ўз масъулиятимизни англасак, ҳаётимиздаги барча синовларни тажриба деб қабул қиламиз. Шунда биз нафақат камроқ диққат бўламиз, балки ҳақиқий ички озодликка эришамиз.

💬💬💬

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online