← Барча мақолалар

Ақл билан умрни узайтириш

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон ҳаётида билим ва тажриба орттириш доимий жараён бўлиши лозим. Компьютерлар, ҳунармандчилик, боғдорчилик ёки бошқа соҳалар бўлсин, ҳар қандай янги билим ақлни чархлаб, уни мустаҳкамлаб боради. Фаол ўқиш ва ўрганиш жараёни мияни тинимсиз ишлашга мажбур қилади, бу эса унинг заифлашишининг олдини олади.

Бекорчилик ва ақлни ишлатмаслик эса инсонни секинлик билан руҳий пасайишга олиб келади. Бўш бўлган ақлга шайтон ин қуради.

Фикрлаш фаолияти сустлашганда, ақлий фаолият секин-аста сўна бошлайди. Айниқса, ёши катта инсонлар учун ақлни машқ қилиш жуда муҳим, акс ҳолда паришонхотирлик ва шунга ўхшаш хасталиклар хавфи ортади.

Шунинг учун ақлни доимо машқ қилиб туриш керак. Кундалик ҳаётда янги билим излаш, китоб ўқиш, янги ҳунарлар ўрганиш ёки фикрлашни талаб қилувчи ўйинлар ўйнаш – буларнинг барчаси мияни соғлом сақлайди.

Илм ва тажриба орттириш фақатгина шахсий ривожланиш учун эмас, балки узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш учун ҳам муҳимдир.

💬💬💬

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online