← Барча мақолалар

Муҳаббат — бу фақатгина никоҳ билан боғланган келишув эмас, ўткинчи ҳис-туйғу ёки фақат…

· 1 дақиқа ўқиш

Муҳаббат — бу фақатгина никоҳ билан боғланган келишув эмас, ўткинчи ҳис-туйғу ёки фақат шаҳватга асосланган майл ҳам эмас. Ҳақиқий муҳаббат — бу Аллоҳ таоло томонидан инсон қалбига солинган покиза туйғу бўлиб, инсон ҳаётига, унинг тақдири ва руҳиятига чуқур ҳурмат билан қарашдир. Бу туйғу орқали инсон ўзи севган кишининг ҳаётини янада гўзал, қувончли ва мазмунли қилишни хоҳлайди.

Муҳаббат — Аллоҳнинг неъмати бўлиб, У Зотнинг ризолиги йўлида бир-бирини севганлар қалбини бирлаштирувчи илоҳий омилдир. Чинакам севги фақат яхшиликни ирода қилади, инсоннинг ҳаётини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан бойитишга ҳаракат қилади. Севган инсон севганининг ҳаётини Аллоҳнинг розилиги йўлида гўзаллик билан безатишга интилади. Ана шунда бу муҳаббат дунё ва охират учун саодат, барака ва роҳат манбаига айланади.

💬💬💬❤️

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online