← Барча мақолалар

Ҳақиқатан ҳам инсон қалбдан хоҳлаган нарсаси учун албатта вақт топади. Вақтнинг йўқлиги…

· 1 дақиқа ўқиш

Ҳақиқатан ҳам инсон қалбдан хоҳлаган нарсаси учун албатта вақт топади. Вақтнинг йўқлиги деган баҳона йўқ, бор нарса — қалбингизнинг истаклари қанчалик самимийлигидадир. Агар бирор иш ёки мақсад сиз учун чиндан муҳим бўлса, ҳаётингизнинг бошқа соҳаларида қанчалик банд бўлсангиз ҳам, албатта унга вақт ажратасиз.

Асосийси — самимий хоҳлаш. Хоҳишларни бошқариш, тарбиялаш ва тўғри шакллантириш мумкин ва лозим. Чунки инсоннинг ҳаётини ўзгартирадиган куч айнан ана шу хоҳишларда яширинган.

Ҳар куни ўйлаб кўриш керак: ҳақиқатан нимани истайсиз? Қайси хоҳишлар сиз учун муҳим ва нима учун бу истакларга эришиш керак? Шу саволларга жавоб берганингизда, хоҳишларингиз аниқлашади, кучаяди ва ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиш учун керак бўлган вақтни ҳам топа оласиз.

Хоҳишингизни тўғри йўналтиринг, уни тарбия қилинг ва ҳаётингизнинг устувор вазифасига айлантиринг. Ана шунда сиз вақтнинг эмас, балки қалбингиздаги кучли истакнинг эгасига айланасиз.

Ҳаракатлар истакларга қараб шаклланади, амаллар ниятларга чамбарчас боғлиқ!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online