← Барча мақолалар

Инсон табиати қониқмаслик билан яратилгандек туюлади. Унга зарур бўлган нарсани…

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон табиати қониқмаслик билан яратилгандек туюлади. Унга зарур бўлган нарсани берсангиз, қулайлик излайди. Қулайликни топса, рўзғор кенгайишини, яшаш тарзида шоҳоналикни истайди. Шу тарзда инсон хоҳишлари кенгайиб, оддий эҳтиёжлардан то нафс истакларигача улғайиб боради.

Оддийликдан ҳашаматга, ҳашаматдан нозикликка, нозикликдан исроф сари интилиш — бу инсоннинг тугамас орзуси билан боғлиқ. Ҳар қанча берсангиз ҳам, қалбидаги “энг яхшиси”га интилиш унга хотиржамлик бермайди. Оқибатда у неъматларга тўймай, ўзини алдангандек ҳис қилади. Нафс талаблари эса ҳеч қачон тўлиб, тинчиб қолмайди.

Қониқиш — бойликнинг энг олий даражасидир. Инсон бахтни ҳашаматда эмас, балки шукрда, борини қадрлашда топади. Ҳар нимани излаб юришдан олдин, бор неъматнинг қадрига етишни ўрганиш керак. Чунки шукр қилган қалбда норозиликка жой қолмайди.

💬💬💬

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online