← Барча мақолалар

Душмандан қутулишнинг энг яхши йўли – у ҳақида ҳамма жойда фақат яхши гапиришдир. Унинг…

· 1 дақиқа ўқиш

Душмандан қутулишнинг энг яхши йўли – у ҳақида ҳамма жойда фақат яхши гапиришдир. Унинг қулоғига бу сўзлар етиб боради ва у сизга зарар етказишдан тўхтайди. Чунки инсон қалби нафрат билан эмас, эҳтиром билан мағлуб бўлади. У ўзича сизга қарши курашни давом эттиради, аммо унинг шижоати сусаяди, чунки энди у қалбан сизга қарши эмас.

Нафрат инсонни сиқади, у билан яшаган одам тинчликни топа олмайди. Агар биз душманимизни ҳурмат билан қабул қилсак, у ўз-ўзидан мағлуб бўлади. Ҳар қандай душманликнинг илдизи – тушунмовчилик ва ғазабдир. Аммо яхши сўзлар бу илдизни қуритишга қодир.

Ҳақиқий ғалаба бу – инсонни зўрлик билан енгиш эмас, балки унинг қалбини эзгуликка мойил қилишдир. Агар сизга қарши бўлган одам сизга ҳақорат қилиш ўрнига мақташни бошласа, демак, у аста-секин сени дўст деб тан ола бошлаган. Шу йўл билан биз нафақат душманлардан қутуламиз, балки уларни дўстга айлантирамиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online