Сотиш маҳоратимизни ўстиришимиз лозим зеро ҳаёт сотиш ва сотиб олишдан иборат.

Яхши сотувчи қассобга ўхшайди - яхши гапирса, хизмат кўрсатса мижоз ўзи “бўйнини” (пулини) тутиб беради.
Савдода энг муҳим жиҳат – мижозни ҳис қилиш ва унинг эҳтиёжларини тушуниш. Ҳар бир харидор ўзига хос бўлиб, унинг талаблари, истаклари ва муносабати турлича бўлади. Шунинг учун сотувчи фақат маҳсулотни таклиф қилиш билан чекланмасдан, мижоз билан самимий мулоқот ўрнатиши, унинг хоҳишларини тушуниши ва тўғри сўзларни танлаши керак.
Масалан, агар харидор бирор маҳсулотни танлаган бўлса, унинг қарорини ҳурмат қилган ҳолда, мулоқотни илиқ давом эттириш муҳим. “Бўлдими?” деб савдо тугаганлигини билиш учун айтиш ўрнига, “Яна бирор нарса истайсизми?” ёки “Яна нимадир қўшамизми? Бошқа маҳсулотларимизга ҳам қизиқасизми?” каби сўзлар ишлатилса, мижоз ўзига нисбатан эътибор ва илиқ муносабатни ҳис қилади, ва керак бўлса қўпроқ махсулот харид қилади.
Сотиш бу фақат маҳсулот бериш эмас, балки ишончли алоқалар ўрнатиш санъатидир. Агар сотувчи мижознинг эҳтиёжларига ҳурмат билан ёндашса ва тўғри сўзлар танласа, нафақaт бир марталик харидор, балки доимий мижозларга ҳам эга бўлади.
Савдода муҳими – мижозни тушуниш, унинг эҳтиёжларига эътибор бериш ва мулоқот санъатини ўзлаштириш.