← Барча мақолалар
Нафақахўр инсон билан фаолият юритадиган инсон ўртасидаги фарқ – режа мавжудлигида.

Фаол инсон ўз олдига аниқ мақсадлар қўяди, уларга эришиш учун режа тузади ва амалий ҳаракат қилади. Унинг ҳаётида динамика, ҳаракат ва ўсиш бор.
Нафақахўр инсон эса кўпинча аниқ режасиз ҳаёт кечиради, чунки унинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари тугалланган ёки чекланган бўлади.
Лекин нафақа ёшига етмасдан нафақага чиқворган инсонлар талайгина, уларнинг аниқ режаси ва ҳаётдан мақсади йўқ.
Фаолият ва ривожланиш учун инсон доимо режа тузиши, янги мақсадлар қўйиши ва уларга интилиши керак. Ҳаётда ўз ўрнини топиш ва самарали яшаш учун режа муҳим аҳамиятга эга.