← Барча мақолалар

Ҳаётда тўғри қарорга келиш учун хотиржам ақл зарур. Лекин кўпинча, биз ҳис-туйғулар…

· 2 дақиқа ўқиш

Ҳаётда тўғри қарорга келиш учун хотиржам ақл зарур. Лекин кўпинча, биз ҳис-туйғулар таъсирида ҳаракат қиламиз – ғазаб, қувонч, хавотир ёки ҳаяжон остида айтилган сўзлар, қилинган ишлар кейин афсус келтириши мумкин.

Ҳақиқий ҳикмат шундаки, ҳис-туйғу ўтиб, ақл сокинлашганидан кейингина, инсон ҳақиқатни англайди.

Шунинг учун шошилмаслик, ҳислардан холи ҳолда фикр юритиш муҳим. Энг яхши қарорлар – сабр ва мулоҳаза билан қабул қилинган қарорлардир.

Ҳар бир инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, эҳтирос ва туйғулар унинг онгини қоплайди. Аммо вақт ўтиши билан бу тўлқин секин-аста сўнади, қалб тинчланади ва ҳақиқий манзара ойдинлашади.

Тавсиялар

1. Ҳислар авжига чиққан пайтда шошилмаслик. Ҳеч нарсага дарҳол жавоб қайтарманг, вақти келганда сўз ва ҳаракатларингиз маънолироқ бўлади.

2. Чуқур нафас олиш ва сабр қилиш. Кўпинча, 5 дақиқа кутган инсон 5 йил афсус чекмайди.

3. Ҳолатга ташқи томондан қараш. Агар дўстингиз шундай ҳолатда бўлганида, сиз унга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

4. Эмоциялар пасайгач, ақл ва тафаккурни ишлатиб қарор қабул қилиш. Оғир вазиятларда ҳаяжон эмас, ақл устун бўлиши керак.

Ҳаяжон ёки жаҳл билан эмас, ақл ва сабр билан иш тутганлар ютиб чиқади.

Ҳис-туйғуларни назорат қилиш – ҳаётни бошқариш дегани.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online