Замонлар айланмасидаги малакавий узилишлар

Ҳаёт давомида инсон ҳақиқатни тушунишга яқин келганда, унга амал қилишга кеч бўлади. Инсон ёшлигида ҳаёт ҳақида кам нарса билади, аммо вақт ўтиши билан тажриба орттиради, хатоларидан сабоқ олади. Аммо ўша пайтга келиб, унинг қуввати камаяди, ёши ўтиб йўқотишлари кўпайган бўлади.
Ҳар бир авлод ўзига хос ҳаёт йўлини босиб ўтади. Улардан олдинги авлод эса худди шу хатоларни қилиб, шундай дардларни кечирган бўлади. Аммо ажабки, инсон зоти олдинги авлоднинг сабоқларидан унчалик фойдаланмайди. Ҳар бир янги авлод ҳаётни ўзича тушуниб, ўз йўлини топишга ҳаракат қилади.
Нега шундай?
Нега ҳар бир авлод олдингисининг тажрибасидан фойдаланиш ўрнига, ўша хатоларни яна такрорлайди?
Сабаби – ҳаёт дарсларини фақат ўзинг кўриб, ҳис қилиб, дардларни бошингдан ўтказибгина англаш мумкин. Китоблардан, насиҳатлардан, катталарнинг гапларидан ҳамма ҳам сабоқ олмайди. Инсоннинг табиати шундайки, у фақат ўз азобларидан кейин ҳақиқатни англайди.
Шунинг учун ҳам ҳаёт тўлқин каби – бир-бирини алмаштириб келади, бир хил хатолар такрорланаверади, бир хил муаммолар, афсуслар, орзулар инсонларнинг қалбида давом этаверади.
Эҳтимол, ҳаётнинг ўзи шу: ҳар ким ўз йўлини босиб ўтиши, ўз ҳаёт дарсини ўзи ўқиши керакдир.