← Барча мақолалар

Бойликнинг кўринмас томони

· 1 дақиқа ўқиш

Ҳар куни биз Instagram ёки YouTube кузатамиз, у ерда Дубай осмонўпар бинолари ёки Малдив оролларининг оппоқ қумлари фонида бизга миллиардлар ҳақида енгил усулда гапиришади. Ва гўёки ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам шунчалик осон ва оддий туюлади - сиз пляжда ётиб, пулингиз ўз-ўзидан картангизга тушиб тураверади. Бизнес бу осон, оз-моз ҳаракат бўлса бас, уёқ-буёқ деган енгил кўриниш атрофидаги далдали гаплар. Вай! - деб қўясиз ҳасрат аралаш.

Аммо бу гўзал манзаранинг доим бошқа томони ҳам бор. Бу инқирозлар, тушиш ва кўтарилишлардир. Ҳар бир янги босқич инқироз билан кечади, бу ерда ўзингизнинг номукаммаллигингизни тан олишга мажбур бўласиз. Фақат инқирозларни ҳеч ким кўрсатмайди. Ўз ғурраларини муваффақиятли яширадилар, чунки бу чандиқлар хуш кўринишга эга эмас.

Ҳар бир бойлик ва афзаллик ортида меҳнат, матонат, интилиш, рискка бориш, воз кечишлар ва бўлишиш борлиги бизга кўрсатилмайди. Бу эса муваффақиятнинг тўлиқ ҳақиқати.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online