БАХТЛИ БЎЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ҚОИДАЛАР!

1. Кўзгу қоидаси.
Атрофимдаги одамлар менинг кўзгумдир. Улар кўпинча ўзим англамаган шахсий хусусиятларимни акс эттиради. Масалан, кимдир менга қўполлик қилса, демак, мен бунга йўл қўйяпман, буни ўзим хоҳлаяпман. Ўзимда ҳам бировни алдаш ҳаракатлари мавжуд. Агар кимдир мени қайта-қайта алдаса, демак, мен ҳар қандай одамга ишонишга мойилман. Шунинг учун ҳеч кимдан хафа бўлишнинг ҳожати йўқ.
2. Танлаш қоидаси.
Ҳаётимда содир бўлаётган ҳамма нарса ўз танловимнинг натижаси эканлигини англайман. Агар бугун зерикарли одам билан мулоқот қилаётган бўлсам, демак, ўзим ҳам зерикарли ва зериктирадиган одамман. Ёмон ва ёвуз одамлар йўқ - бахтсиз одамлар бор. Агар уларнинг муаммоларини ҳал қилаётган бўлсам, демак, бу менга ёқади. Шунинг учун даъво қиладиган ҳеч ким йўқ. Бошимга тушаётган ҳамма нарсага ўзим сабабчиман. Ўз тақдиримнинг муаллифи ва ижодкори ўзимман.
3. Хатолик қоидаси.
Хато қилишим мумкинлигига рози бўламан. Менинг фикрим ёки хатти-ҳаракатларимни бошқалар ҳар доим ҳам тўғри деб ҳисобламаслиги мумкин. Ҳақиқий дунё фақат оқ ва қора эмас, оч кулранг ва тўқ оқ ранглар ҳам мавжуд. Мен идеал эмасман, шунчаки яхши одамман ва хато қилиш ҳуқуқига эгаман. Асосийси - хатони тан олиш ва ўз вақтида тузатишдир.
4. Мувофиқлик қоидаси.
Одамлар билан муносабатларга, ишга ёки пулга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, нимага муносиб бўлсам, нимага лойиқ бўлсам, айнан ўшанга эга бўламан. Агар мен одамни бутунлай сева олмасам, бу одамдан мени шундай севишини талаб қилиш кулгили. Демак, барча эътирозларим маъносиз. Шу билан бирга, ўзим ўзгаришга қарор қилганимда, атрофимдаги одамлар ҳам яхши томонга ўзгаради.
5. Боғланиш қоидаси.
Менга ҳеч ким ҳеч нарса қарз эмас. Мен эса қўлимдан келганларнинг ҳаммасига беминнат ёрдам бера оламан. Бу менга қувонч бағишлайди. Меҳрибон бўлиш учун кучли бўлиш керак. Кучли бўлиш учун ҳамма нарсага қодир эканлигимга ишонишим керак. Мен ишонаман! Лекин "ЙЎҚ" дейишни ҳам билиш керак!
6. Ҳозирги пайт қоидаси.
Мен шу ерда ва ҳозир яшаяпман. Ўтмиш йўқ, чунки ҳар бир келаси сонияда ҳозирги пайт бошланади. Келажак йўқ, чунки у ҳали келмаган. Ўтмишга боғланиб қолиш тушкунликка олиб келади, келажак ҳақида ортиқча қайғуриш эса хавотирни келтириб чиқаради. Токи мен ҳозирги пайтда яшар эканман, мен ҲАҚИҚИЙман. Қувонишга сабаб бор.
7. Оптимизм қоидаси.
Биз ҳаётни сўкар эканмиз, у ўтиб кетади. Кўзлар кўради, оёқлар юради, қулоқлар эшитади, юрак ишлайди, қалб қувонади. (Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди...).
Қолгани ўзимга боғлиқ.