← Барча мақолалар

Кунларнинг бирида сичқон фермер хўжайин қопқон қўйганини сезиб қолди. У бу ҳақда товуқ…

· 1 дақиқа ўқиш

Кунларнинг бирида сичқон фермер хўжайин қопқон қўйганини сезиб қолди. У бу ҳақда товуқ, қўй ва сигирга хабар берди. Аммо уларнинг барчаси шундай жавоб қайтаришди: "Сичқон қопқони - бу сенинг ташвишинг, унинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ!"

Сал ўтмай, қопқонга илон тушиб, фермернинг хотинини чақиб олди. Уни даволаш учун хотинга товуқ шўрва тайёрлашди. Сўнг касални кўргани келганларни зиёфат қилиш учун қўйни сўйишди. Охир-оқибат, дафн маросимидаги меҳмонларни муносиб меҳмон қилиш учун сигирни ҳам сўйишга тўғри келди.

Шу вақт мобайнида сичқон девордаги тешикдан бўлаётган воқеаларни кузатиб, ҳеч кимга тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида ўйга толди.

Хулоса: Агар бирор нарса сизга тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаса ҳам, у сизга зарар келтирмаслиги ҳақида хотиржам бўлманг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online