← Барча мақолалар

Фақат қалб ҳеч қачон адашмайди.

· 2 дақиқа ўқиш

Илгари мен инсон билан дўстона, севги, муҳаббат ёки ишбилармонлик муносабатларига киришиш учун уни яхши билиш керак, деб ўйлардим. Унинг қадриятларини аниқлаш, маълум бир тоифага киритиш, эътиқодларини билиш зарур, деб ҳисоблар эдим...

Ҳозир эса одамни ҳис этиш керак, деб ўйлайман. Менимча, буни ўргатиб бўлмайди. Бу ўз-ўзидан келади. Ёки келмайди. Балки бу ўзингизни ҳис эта бошлаганингиз билан боғлиқдир. Ўзингизни қанчалик чуқур ҳис этсангиз, бошқаларни ҳам шунчалик яхши ҳис қиласиз.

Ақл алдайди. Ёки шайтон ақлни оғдириши ёки оздириши мумкин. Қалб эса шаффоф ва дахлсиз.

Ақлда психологик ҳимоя, идрок филтрлари, нотўғри маълумотлар ва субъектив мезонлар ишга тушади. Сиз эса маълумотларни тўплайсиз, таҳлил қиласиз, хулоса чиқарасиз... Ва моҳиятни - одамнинг қандай эканлигини ички сезги билан билишни йўқотасиз.

Юзаки, саёз нарсалар кўп... Хўжа кўрсин, киноя ва зил ҳазиллар ортида ҳис қилувчи қалб яширинган. Нотабиий ўзини мустақил кўрсатиш ортида нозик табиат бор. Баджаҳллик ва тажовузкорлик ортида эса оғриқ ва қўрқув яширинган.

Агар одам фақат нима деяётганини эшитсангиз, буларнинг барчасини тушуна олмайсиз. Одамларни ҳаётда бошқалар етказган жароҳатлари бошқаради. Шунинг учун ҳатто ҳаракатлар ҳам ҳар доим ҳақиқатни кўрсатавермайди.

Фақат қалб ҳеч қачон адашмайди.

🇺🇿 Umid Hudoyberdiev|Online