← Барча мақолалар

Вақт қаёққа ғойиб бўлмоқда?

· 1 дақиқа ўқиш

Замонавий инсоннинг барча ҳаракатлари вақтни тежашга қаратилгандек кўринади. Шу мақсадда электр устара ва эскалаторлар яратилади; шу сабабли тезкор самолётларда парвоз қиламиз, метрода ёки автомагистралларда елиб-югурамиз. Аммо вақт бунга қарамай тобора камайиб бормоқда!

Натижада китоб ўқишга, бир пайтлар одамлар бир-бирларига ёзган узун хатларни битишга вақтимиз етмаяпти; муҳаббат, мулоқот қилишга, меҳмонга боришга, қуёш ботиши ёки чиқишини томоша қилишга, табиат қўйнида сайр қилишга ҳам вақтимиз қолмаяпти...

Вақт қаёққа ғойиб бўлмоқда?

Бу тобора кучайиб бораётган вақт танқислиги қаердан пайдо бўлди?! Биз уни асраб-авайлаяпмиз, у эса борган сари камайиб бормоқда!

Инсон энди инсон бўлишга ҳам улгурмаяпти. У ўзини инсон сифатида намоён этишга, табиат инъом этган имкониятларни рўёбга чиқаришга, ўз қобилиятларини, ниятларини, орзуларини амалга оширишга ҳам улгурмаяпти.

Бу саволларга жавоб йўқдай.

Хулоса сиздан…

(Расм: Салвадор Дали - Вақт)

✅ @umidkhudayberdiev