Биринчи бўлиб ёзишни хоҳласангиз, шундай қилинг.

Кетма-кет икки марта ёзмоқчимисиз? Қани, марҳамат.
Кимдир сизга ёқса, буни айтинг.
Миннатдормисиз, изҳор этинг буни дарҳол.
Кўнглингизга келдими, очиқ дуо қилинг.
Агар кимдир сизни қувонтирса, буни айтиб ўтинг.
Агар кимдир сизни хафа қилса, у билан бу ҳақда гаплашиб ва нима учун шундай бўлаётганини тушунтиринг.
Биз қандайдир тушунарсиз ижтимоий ўйинлар ўйнашга ва кейинги қадамимизни аниқ ҳисоб-китоб қилишга ҳаддан ташқари кўп вақтимизни сарфлаймиз.
Биз заиф кўринишдан ва ўзимизни ҳимоясиз ҳис қилишдан қўрқамиз.
Бундай қилишнинг кераги йўқ.
Нима қилишни хоҳласангиз, шуни қилинг, керакли одамлар сиз билан қолади.
Ҳаёт қандайдир ўйлаб топилган ижтимоий қоидаларга риоя қилиш учун жуда қисқа. Ниқоб тақиш, бошқача кўриниш, ялтоқланиш, роль ўйнаш, кўринмас чегаралар чизиш, булар барчаси сароб ва беҳуда юмушлар.
Оқ бу оқ, қора бу қора, бошқаси ва ўртаси йўқ!
Чинакам эрк - ёлғонни ва унинг элементларини ўзига эп кўрмасликдир!