← Барча мақолалар

Катта бўлсанг ким бўласан?

· 2 дақиқа ўқиш

✈️Кичиклигимизда осмонга қараб катта бўлсам учувчи бўламан деб орзу қилиб, ваъдалашдик. Катта бўлдик ва одатий ҳаётимизда давом этяпмиз. Тайёра тугул у-бу кичик ғояни ҳам илгари суриб учира олмаяпмиз!

🔭Кейинчалик олийгоҳга киришни қаттиқ орзу қилдик, ниятлар қилдик, кирсам олий баҳоларга ўқийман, ундай бундай, кутубхонаси бой экан у ердан чиқмайман, мутахасис бўлиб жамиятни ислоҳ қиламан. Тўрт йил ўқиб олган билимимиз эса, фақатгина олийгоҳга кириш тайёргарлиги асносида, репетитор берган билим билан битирдик холос.

💻Дипломлани қўлга олиб, иш истадик, у-бу иш топсам Корхонани кўкларга кўтариб, энг илғор ўз устида ишлайдиган, сермахсул мутахасис бўлиб юқори лавозимларга эришиш ниятини қилдик - юракдан. Ниятимизга етдик - лавозим, корхона катта, имкониятлар талай - биз эса лоақал эрталаб иш жойига вақтига етиб бориш мажбуриятимизни бажаришни эплолмаяпмиз.

💰Эҳ! Қанийди ҳозирги топаётган 5 млн ойлигим 7,5 млн сўм бўлиб қолса, ойлик даромадим ошса!!! Пул егар эдим, кўп эҳсон қилар эдим, эҳҳҳ…- деб фикрладик. Хозирда ойлик даромадимиз нақ 15 млн, на эҳсондан дарак бор, на сақлашдан! Чунтакда ортиқча 1 млн йўқ…

👨‍👩‍👧‍👦Оила қурдик яҳши ниятларда, муҳаббат истаб, юраклар ёниб, жўшиб, тўлқинланиб. Аввалда бир қарашда жимгина бирини тушунган жуфт, хозирда бақириб гапирса да қулоқлар эшитмайди.

👶Фарзанд истадик…
🤦‍♂️Бермади…
🗣Қаттиқ сўрадик…
🤰Ёрлақади.
Исм қўйдик - Шоҳжахон!!!
Шу кунгача шу фарзандга битта “Ватан” ёки “Оламни забд этиш” тўғрисида китоб ўқиб берганимиз йўқ…

🦠Дард берди! Оғир…
Оххоо, бизанда вадабоз хомхаёл бўлмади: Шифо топсам - соғлиғимга қарайман, югураман еламан, парҳез қиламан, асабийлашмайман. Бадантарбия, спорт, бассейнни канда қилмайман…
Хозирда поприсни тутатиб, муздек Кола хўплаб қўямиз. Спорт эса 3-қаватга чиқиб 3 км югурган спортчидек хансирашимиз билан кифояланади.

Етар-а?…
Ҳиёнатга учраган ваъда ва ниятларимизга мисоллар кўп.
Давом этиш мумкин…

Юқоридаги ниятларни сўраганимизда Аллоҳга юзланиб ёлвориб ва ўзимизга нима ваъда берганимизни эсланг!
- Эй қодир Худо сўровимни бергин - мен сенинг энг Обид, энг Аброр, энг Солиҳ ва энг Зоҳид банданг, содиқ қулинг бўлай. Ибодатингда қоим бўлиб, буйруқларинг - фарзларингни сўзсиз адо этай!

Натижада Яратган ўз қисмини ортиғи билан бажарди, Берди!, биз эса банда ўлароқ унутдик! Нафл тугул фарзда қоқилиб кетяпмиз. Инсонлигимизга бордик - унитувчанлигимизга!

Бевафо, белафзлик ва ўзимизга да хиёнатда бардавоммиз!

Эй, унитувчи-учувчи - тафаккур ва ибрат ўзингиздан…
Ечим эса - аҳдга вафода!

📤📤📤📤

✅ @umidkhudayberdiev