← Барча мақолалар

Дунёқарашингизни доимий кенгайтиринг!

· 1 дақиқа ўқиш

💬💬💬

Инсоннинг дунёқарашини ўзгартирадиган асосий омиллар

📖Китоб
Яхши китоб - фикрлар уммонидаги ҳамрохингиз, илм ва тафаккур манбайи. Муаллифнинг чексиз ички дунёси билан уйғун бўлиш ва бир бирлик вақт чегарасида икки ва ундан кўп хаётларни бошдан кечириш имкониятини беради. Мўжизавий жихати шундаки - китобни бошлаган нуқтада бошқа инсон бўлган ўқувчи, уни бошқа инсон бўлиб тугаллайди.
Дунёқарашни кенгайтиради!

📱Атрофдаги инсолар
Дўст, ҳамфикр ва мароқлик сухбатдош - хаёл бурчакларининг эътиборсиз қолган қирраларига урғу беришга қодир. Инсон инсондан андоза ва усул олади. Сўл тарафдан тугалланмаган фикрларни тўлдириш ва шубҳаланаётган қарашларнинг чегараларини белгилаб олишда кўмакчидир. Маслахатгўй ва қўйилажак қадамни бир фурсат яшаб кўриб синовдан ўтказиш майдонидир. Сен - атрофингидаги инсонлар кабидирсан!
Дунёқарашни кенгайтиради!

🛫Саёҳат
Саёҳат - саломатликни зиёда қилиш билан биргадикда дунёқарашни ҳам кенгайтиради. Қисқа саёҳатдан қайтган хеч қачон аввалги инсон бўлиб қолмайсиз. Бош мия ўзига ёт бўлган таассуротлар, тил ўзига янги бўлган тамлар ва кўз мўжаз манзаралар билан дунёқарашни қотган қобиғидан ижобий тарафга силжитади.
Дунёқараш кенгаяди!

✅Саёҳатга яхши китоб билан юракга яқин дўстни ҳамроҳ қилиш - тенги йўқ ўзгаришларга сабаб бўлади!

Синалган…

✅ @umidkhudayberdiev