Муваффақият сири:
Хеч қандай сир йўк бу жуда оддий:
Одатдагидан кўпроқ натижа олиш учун нормадан кўпроқ ҳаракат қилиш!
Етарликдан кўпроқ ҳаракат қилиш!
📈Муваффақият дегани бошқалар эришган одатий натижага солиштирганда кўпроқ натижа олиш демакдир! - Шундай эмасми?
🏀Барча 3 маҳал спорт билан шуғулланади. Бу етарлидир!
Агар сиз спортла кўпроқ муваффақият истасангиз сиз кўпроқ спорт билан шуғулланишингиз керак!
💼Барча ишга боради ва ойлик олади. Бу нормадир. Оддий хаёт кечириш учун бу даромад етарлидир. Агар сиз кўпроғини истасангиз у холда сиз кўпроғини бажаришингиз керак. Дамак сиз нормадан кўпроқ ҳаракат қилишингиз керак - ўз ишингизни очиш, пул ва вақт тикиш, уни ривожлантириш, кенгайтириш, таваккул қилиш!
💤Агар эрталабдан сиз фақатгина уйғониб бир финжон кофе ичиб ишга чопадиган бўлсангиз - бу норма! Агарда Сиз эрталаб вақтлироқ туришга қодир бўлиб, югуриш булмасин майли жуда бўлмаса эрталабки сайрга чиқа олсангиз, ўзингизга вақт ажрата олсангиз, яъни кофедан фарқли ўлароқ сизга реал энергия бера оладиган ҳаракатларни қила олсангиз сиз кўпроқ энергияга эга бўласиз ва муваффақиятлироқ кун кечирасиз. Керакгидан кўпроқ ҳаракат қилиш учун энергияга бой бўласиз.
🕌 Барча фарз этилган иботларини бажаради! Лекин Сиз Яратгандан умидингиз кенг бўлса ва шафоат истасангиз суннат ва нафлларда бардавом бўлинг! Руҳни тарбияланг, тақвода мустаҳкам бўлинг - иймониннгиз зиёда бўлади, афзал банда мақомига эришасиз!
Бу мутаносиб равишда барча нарсада намоён бўла олади!
Агар Сиз барчага қараганда, нормадан кўпроқ ҳаракат қилсангиз сизнинг натижаларингиз албатта одатдагидан кўп - муваффақиятлироқ бўлади.
Муваффақият учун - Сиз нормадан кўп ҳаракат қилишингиз керак!
📤📤📤📤