← Барча мақолалар

Тафаккур учун мажозий хикоя!

· 1 дақиқа ўқиш

💬💬💬

Чархчининг хузурига ўлим фариштаси ўз ўроғини чархлатиш учун келибди.

Чарҳчи “Насибам битибди экан” дея ваҳимага тушиб, дағ-дағ титрармуш.
Буни сезган Азроил:
- Қўрқма, ишингни яхши бажарсанг бўлди, жонингга ҳаридор эмасман, - дебди.

Чарҳчи тетиклпшиб, ўроққа разм солиб ишлар экан:
- Шунча одамнинг умрига зомин бўлган ўлим қуролни қўлимда ушлайман деб хеч ўйламаганман!
Шунда Фаришта жавобан:
- Мен хеч кимни ўлдирмайман, акчинча, сиз - инсонлар бир-бирингизни ўлдирасиз, ирқу-қон, молу-жон, еру-макон талашасиз, одам одамнинг жонига, молига ва обрўига қасд қилади, қон тўкади. Мен эса фақатгина инсон танасидан ажраган руҳини оҳирги манзилигача ҳамрох бўлиб кузатиб қўяман холос!, - деб ортиға махзун қайтди.

💬💬💬

Чарҳчи ортига қайтаётган фариштани тўхтатиб яна қизиқиб сўрабди:
- У холда нега бундай қурол - катта ўроқ керак сенга?
- Эй, Инсон! Жаннат томон йўлак аллақачон ўт-ўланга тўлиб, чакалакзорга айланган!

✅ @umidkhudayberdiev