Саховат ва бағрикенглик
💬💬💬
Инсон табиати қизғончиқликка мойил яратилган. Ҳаётда ҳам бирон нарсангизни одамларга берсангиз ўзингизда камайиб қолади. Зоҳиран (по факту) шундай.
Аммо, биз кўмак, саховат, эҳсон ва инсонларга кенглик қилишга буюрилганмиз. Бу ҳаракатимизга камида 10х барака ваъда қилинган!
Шайтон эса: “Камбағал бўлиб қоласан берма”, деб васваса қилади. Шайтон: “Бой бўламан десанг бахил бўл, маблағни тўпла, сарф қилма (хатто ўз эҳтиёждҳларингга ҳам), қимор ўйна, ўғирлик қил, алда, фоизга пул бер, тарозидан ур”, - деб жиноий ишларга ундайди.
Бу ишлар охири фақирлик, шармандачилик, қалб қорайиши, юзсизлик, оқибатсизлик билан тугайди.
Охиратда эса дўзах азоби берилади.
💬💬💬
Демак, инсон саховатли бўла олиши учун шайтон васвасаларига учмай имон неъмати билан шарафланиши, берган пулим, ёрдамим, ҳеч қачон зое кетмайди, менга камида ўн баробар бўлиб қайтади, деб ният қила олиши керак.
“Яхшилик қил дарёга ташла, балиқ билар, балиқ билмаса Холиқ билар”, дейилган.
“Яхшилик қил дарёга ташла (оқиб кетганига, йўқолганига парво қилма) ажрини чўл – биёбондан сўра”.
Демак, бу сўзларга амал қилмоқ учун кишида имон-ишонч керак.
💬💬💬
Сахийлик ва бағрикенглик иймонли қалб соҳибидан ҳосил бўлади.