Мақсадга етишмаслик сабабини тахлил қиламиз!
Доимо мақсадга эришишни хохлайсизми?!!!
Бизнинг чекловчи тўсиқлар аксарияти онг остидан туриб мақсадимизни амалга оширишдан тўғтатади, биз ҳса улар мавжудлигини пайқамаймиз ҳам. Ҳаётимизга салбий таъсир этиб, ривожланишимизга ва олдинга силжишимизга тўсқинлик қилади.
Нега у ёки бу орзу ва мақсадга эришмаганимиз? Чунки онгсиз равишда унга эришмаслик учун ўз баҳонамиз бор!
Баҳоналар бу - мақсадга эриши йўлидаги биз қабул қилган чекловлар, тўсиқлардир!
Мақсадга аниқ эришиш йўллари қандай???
Бир варақ қоғоз олинг…
Савол ёзинг:
- Нега менда ҳалигача муайян мақсадга эришганим йўқ?
Мисол учун:
1. Нега менда $100 минг ёки $1 млн. Доллар йўқ?
Сабаблар:
Чунки менда:
етарли билимим йўқ…
кучли жамоам йўқ…
ғоям йўқ…
2. Нега мен бир ишни охиригача етказмайман, одатда бошлаган ишим чала қолади?
Сабаблар:
Чунки вақтим етмайди…
ишим кўп…
эътиборим тарқоқ…
мотивациям стабил эмас…
мен идеалистман…
Сабабларни максимал кўп ёзинг.
Натижа:
Баҳоналарни аниқладик! Булар бари баҳоналар - ушбу сабаблар айнан юқорида айтилган мақсадга эришга тўсиқ бўлувчи баҳоналардир.
1-мисолда
Билим олинг, изланинг, жамоа йиғинг, ғоя изланг, режаланг ва ҳаракатга киришинг
2-мисолда
режа қилинг, эътиборни жамланг, идеалистликдан йироқ бўлинг, ўз ўзингизни рағбатлантиринг.
Шу йўсинда нима муаммоли мақсадларингиз бўлса ёзинг ва ўзингиз билган сабаблар рўйхатини тузинг. Уларга четдан разм солинг, баҳоланг, бу сабабларни - баҳоналар деб қабул қилиб, унга қарши аниқ режалар тузинг ва амалга киритинг.
Бу баҳоналарда албатта бир қисм ҳақиқат ҳам бор бўлиши мумкин.
Аммо мақсад сари йўлингизда ўзингизни баҳоналар билан ўраб олманг!
Унутманг!
Эришиб бўлмайдиган мақсад йўқ!
п/с: Шахсан ўзим ҳам шу усулдан фойдаланган холда - Нега ушбу блогни давом эттиришдан тўхтаганим сабаблари (баҳоналарини) аниқлаб, уларга ечим топиб, ушбу постни ёздим. Бундан буён ўз кузатувларим ва фикрларим билан сизлар билан ўртоқлашишда давом этаман!
Илтимос комментарийларда мақсадларингиз ва сабаблар рўйхатингиз билан ўртоқлашинг. Биргаликда муҳокама қиламиз, барчага манфаатли бўлади.