Кўпроқ даромад олиш учун ҳар бир тадбиркор тушуниши керак бўлган 10 та йўналиш:
1. Стратегия
Стратегияни тушуниш:
- Миссия - ўрнатиш / амал қилиш / тарғибот / кузатиш
- HR - қандай одамларни жалб қилиш/ қандай ёллаш/ топиш / иш ҳақини қандай тўлаш/ уларни жамоада қандай ўстириш керак
- бозор - қандай сегмент / бўшлиқ/ рақобат
- маркетинг - мижозлар оқими манбалари / қандай ушлаб туриш/ катта ёки кичик зарбалар / тактика
- сотиш - сотиш воронкаси/ бепул хизматлар / бонуслар / қайси маҳсулотни ёпиш / тезкорлик
Сиз бизнес қандай ишлашини кенг миқёсда тушунишингиз керак.
2. Кадрлар
- Қандай одамларни олиш керак?
- Қандай қилиб интервью олиш керак?
- Тушуниш, ажрата билиш- қайси одамлар бу лавозимга мос келади, қайси бири мос келмайди?
- вақти келганда ходимдан воз кечиш
Сиз ходим излаш ва ёллаш бўйича эксперт бўлишингиз керак.
3. Маркетинг
- бозор шароити / муносабатлар
- лидлар қандай ҳосил қилинишини/ мижозлар ҳаракати қонунлари қандай ишлашини тушуниш
- SMM трендларини тушуниш
4. Сотиш
- Воронка/ тартиблар / қоидалар / савдо скриптлари/ CRM тизими / сифатни назорат қилиш / Сотув бўлими бошлиқлари/ бизнес жараёнлари
5. Молия
- даромад ва харажатлар ҳаракати/ пул оқимлари/ капитал айланиши/ RoI / RoA
-молиявий бошқарув ҳисоботлари ва ҳисобларни тушуниш / молия қандай ишлашини билиш / пулни бошқаришни билиш
Сиз молия қандай ишлашини жуда зўр тушунишингиз керак.
6. Бошқариш (менежмент)
Бу алоҳида фан - жамоаларни қандай қуриш, уларни қандай ташкил қилиш керак.
Масалан, қуйи бўғин ходимларини бошқариш бошқарувчи раҳбарлардан жуда фарқ қилади. Бошқарувчи директорлар билан муомала бўлим бошлиқларидан фарқ қилади. Ва йўсинда юқорига қараб… Сиз турли лавозимдаги одамлар билан қандай ишлашни билишингиз керак.
7. Психология/ энергия билан ишлаш / фикрлаш билан ишлаш ва ҳоказо / фикрларни бошқарил
Ушбу нуқтада муаммоларингиз борлигини қандай тушуниш мумкин? Сиз жуда ақллисиз, билим даражангиз етарли, ажойиб жамоа шакллантиришингиз, аммо даромад ўсмаяпти, бир жойда қотиб қолдингиз.
8. Ноодатий ва танқидий фикрлаш
- ўзини бошқариш / масалага ҳар хил нуқтадан қараш
- фикрни турли қирраларидан тахлил қила олиш / эксперемент қилиш
9. АйТи ва технологиялар
- технологияларни тушуниш / элементар инструменилардан фойдалана олиш (бот, илова, почта ва бошқалар)
- малумоллар базаси / мобиль платформалар / веб технологиялар
Компьютерни зўрға ўчириб ёқишидан фахрланадиган тадбиркорлар йўқ эмас.
10. Нутқ, муомала, Ғоя “сота” билиш
- омма олдида нутқ сўзлай билиш / оратолик махорати
- музокара олиб бориш санъати/ тақдимот қила билиш / ишонтира олиш / самимий бўлиш.
Бу билимларни эгалламасангиз мутахассислар ўрнингизга сизни бизнесингиз ривожини ҳал этадилар. Йўналишларни элементар равишда бошқара билиш ва бир хил тушуниш текислигида фикрлаш учун зарур.
Ҳар бир тадбиркор доимий изланиш ва ўқишда, кучли муҳитда бўлиши керак. ⠀