Ноодатий реклама…

«Шифокорингиз аслида ким эканлигини билмайсиз!»
- бу Буюкбританиянинг ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси хизматини кўрсатувчи DeadHappy (баҳтли вафот этинг) Суғурта компанияси реклама баннерида фойдаланган слогани.
Реклама баннерида 90-йилларда Манчестер шаҳрида узоқ йиллар навбатчи Шифокор бўлиб ишлаган ҳақиқий маньяк - Гарольд Шипманинг суратини жойлаштирган. У навбатчилик вақти чақирилган хонадонида бемор инсонлар ва кексаларга ҳаёт учун хавфли бўлган дозадаги дори моддаларини қон томиридан юборган. Ва бундан ҳузур олган. Кейинчалик ушланган ва ўзининг эътирофига кўра 508 беморни нариги дунёга юборган, аммо тергов фақат 15 та ҳолатни исботлай олди.
Бу реклама баннери мижозларга жуда қаттиқ таъсир қилди, жуда ёқмади, оғир танқид, ғазаб тўлқини ва эътирозларга сабаб бўлди.
Суғурта компанияси ўзининг бу ҳаракатини ҳаёт ва соғлиқ суғуртасига эътиборни жалб қилиш экстравагант (ғайриоддий) усулидан фойдаланганини айтиб ўзини оқлади. Алалоқибат барчадан расман узр сўраб, ҳақиқий маньяк расми туширилган баннерни олиб ташлади.
Маркетингда мижозларни қўрқитиш, огоҳлантириш усули назарияда мавжуд, лекин ундан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур.
Агар оқибатини назорат қила олмасангиз қайси товар ёки хизмат бўлишидан қатъий назар -
Ҳеч қачон рекламада мижозларингизни қўрқитманг!
П/с: Ўзбекистонда суғурта ташкилотларида шу йўсинда реклама қилиш зарурати туғилиб қолса, бизда маньяклар тайёр - улар ҳар учинчи “шифокор”, қайсики дори фирмаларидан ҳақ олиш илинжида, билар билмас дорини беморларга буюриб, улар билан “ҳамкорликда” ишлайдиган “шифокорлар”. Бу аччиқ бўлсада - ҳақиқат!
❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг