Бировнинг омонати???

Узоқ вақт давомида қўшни столда замонавий ручка, чиройли блокнот ёки бошқа фойдали қурилма ётганини пайқадингизми? Буни "Шунча вақтдан бери турибди-ку, демак ҳеч кимга керак эмас" деб ўзингизники қилиб олишни хаёлингизга ҳам келтирманг: клептомания (халқ тилида қўли эгри) деган номли бўлиш ишда сизга керак эмас.
1-2-3 қадам қоидасини эшитганмисиз?
1 қадам - ҳеч ким кўрмас, ҳеч нарса қилмас, «нима қилибди?»
2 қадам - ҳеч ким билмади-ку, ҳеч нима қилмади-ку, бу ҳатто завқли.
3 қадам - тобелик. Бировни нарсасини олмаса тура олмаслик. Бу ҳолатдан чиқиш кейинчалик қийин.
Баъзида туриб қолган нарсаларнинг эгаси ишдан бўшаганда ёки таътилга кетганда унутиб қолдирган бўлади. Бундай вазиятда, бу одамга ёзиш ёки унинг раҳбари билан боғланиш сизнинг шахсий қадриятларингизни намоён қилади. Раҳбар эса саросимада унутиб қолдирилган буюмнинг эгаси билан боғланиш ва мулкини қайтариш йўлини топиши лозим.
Агар сизга ҳали ҳам унинг столидан бирор нарса жуда зарур бўлса, олинг. Аммо қайтаришни унутманг.
Унутманг!
Барча катта нарсалар ибтидоси кичик ҳолатлардан бошланган!
❤Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг