← Барча мақолалар

Яхши дам - мехнатга ҳамдам!

· 2 дақиқа ўқиш

❔Дам олишни биламизми?

⁉️Дам олиш кунлари ўтиб Душанби куни энергия етишмаслиги хиссиёти сизга танишми?

⁉️Ишга/ўқишга қўл бормаслиги, иштиёқ сустлиги ва мотивация етишмаслиги хиссиётига дуч келасизми?

🔆Бу ҳаммаси дам олиш нотуғри ташкил қилинганидандир.

✅Хозирги тез ўзгарувчан ва маълумотларга бой замонда инсон самарадорлигини ошириш учун биринчи навбатда сифатли дам олишни йўлга қўйиш зарур.

🌊 Инсон биологик, уникал ва циклик мавжудот. Ишлайди - чарчайди - дам олади - энергия йигади ва иш фаолиятига яна қайтади. Бу циклда дам олиш сифати мухимдир.

❇️Энди масаланинг бошка тарафи: Мактабда туғри жавобни синфдошиздан кучиришиз мумкин ва натижада мақсадга эришасиз 5 баҳо олиб. Лекин туғри дам олишни бировда кўчира олмайсиз, чунки кимдир тоққа чиқиб куч еғса бошқа инсон баттар чарчайди йўл юриб. «Ҳамма ашаққа кетяпти ку» - деб, ёппасига Чарвоқга чиқиб мастава ичиб келиш масаласи жуда шубхали.

Кимдур расм 🖼чизиб энергия еғса, бошка биров спортзалда 💪 энергия йиғади.

Дам олиб энергия тўплаш хам худди ишга таққосласак бўлади, уни ҳам ишга ўхшаб режа қилишимиз, ўзимизни топишимиз, бизга нима энергия тиклашга кўпроқ самара бераётганини кузатишимиз даркор.

Инсонга энергия тиклаш манбаи бўлиб хизмат киладиган юмушлар:
🌳 - табиат, ўсимликлар, дарахтлар, тоғ, сув, денгиз, қуёш ботишини томоша қилиш
🚶‍♀️ 🚶 - пиёда сайр, енгил жисмоний ҳаракатлар, саёхат
🎵 - маданий хордиқ, театр, концерт, мусиқа, рақс, кино
🗣 - яхши сухбат: оила аъзолари, дўстлар, яхши инсонлар билан
🏒 - хобби, расм чизиш, бичиш-тикиш, спорт
🧎‍♂️ - ибодат, тафаккур, ёлгизлик, ўзликни англаш, яхши ният, зиёрат, медитация, йога
📖 📚- китоб мутоаласи, шер ўқиш
🥘- маззали таом, чой, кофе
🏊 - душ, сауна, бассейн
🥻 - шоппинг, янги нарсалар харид қилиш.

🙋‍♂️ Сиз кандай энергиянгизни тиклайсиз?

P/s: Бизга неъмат килиб берилган соғлом тана омонатдир, ҳар бир аъзоимиз тилга кирган холда гувоҳлик бериб, ундан қандай фойдаланганлигимиз хақида сўраламиз.

@umidkhudayberdiev

#тафаккур