← Барча мақолалар

Кимни кимда кўнгли бўлса қўяверинг ўйнасин!

· 3 дақиқа ўқиш


Ҳамкасб дўстларимизнинг Суғуртачи блогида чоп этган мазкур мақоласи эътиборимни тортди.

Мен ҳам соҳада фаолият юритиб орттирган тажрибаларимга таяниб, ушбу постга муносабат билдириб ўтмоқчиман.
Шунга ўз қирғоғимиздан муносабат билдирган бўламан.

Суғурта назорати борасида. Суғурта бозори охирги юз берган реформаларга кўра назорат форматидан ривожлантириш режимига ўтди. Унинг ифодаси Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш билан ўз аксини топди. Униг янги функция ва вазифалари маълум ва машхурдир.

Тариф ва нарх борасида. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх эркин, талаб ва таклиф дан келиб чиқиб белгиланади ва унга на давлат органи, на бошқа ташкилотлар таъзийқ ўтказа олмайди ва тарифнинг паст қисми ёки энг юқори даражаси деган лимитларни ўрната олмайди.

Демпинг. Нархнинг асосланган ёки асосланмаганлиги Тадбиркорлик субъектининг ўз юмушидир, бу ерда унинг даражасини иқтисодий тарафдан кўтариш ёки кўтармаслик масаласи. Агар ёнғоқнинг шақиллашига эхтиёжманд булса табдиркор омад ёр булсин, хаётда хаммада хар хил приоритетлар. Ундан ташкари демпинг ва монополия тушунчалари қонунчиликда кўзда тутилган тақиқларга квалификация қилинган тақдирда унинг назоратчиси бошқа идорадир, у ҳам бўлса ЎзРесп Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Лекин бу идорадан яқин келажакда суғурта бозорига чуқурлашиши амри махолдир, унгача анча иши бор бу идоранинг.

Банкларнинг тотал назорати масаласи. Банк сохаси вакиллари шунга келдики, ўта даражада назоратлаштириш, банк ички сиёсатларига доимий аралашув, банк сохасини ривожланишини тўхтатиб қўйди, ва халкаро аренада ракобатбардош эмас, хозирги кунда банк сохасида назоратни аста секин эркинлаштирув стратегияси амал қилаётганини кузатишимиз мумкин. Назорат билан узоққа бориб бўлмайди. Лазиз Адхамовнинг жуда таъсирли гаплари бор - «Бизда Алоқа вазирлиги бор, АҚШда эса вазирлик йўк, лекин бюджети унча мунча давлатлардан катта бўлган Google.com бор.»

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлига суғурталовчилар ишига хадеб аралашавермаслиги билан унинг ривожига хисса қўшиши деб баҳоласак бўлади, демпинг, тариф, нарҳ, бонус масалалари - асосий мақсади фойда олиш бўлган - тадбиркорлик субъекти бўлган суғурталовчиларнинг ўз ички иши хисобланади. Хато қилса ўзи тушади, рискга йўлиқса уз устав фонди билан жавоб беради.

p/s: Ушбу блогни юритаётган дўстларимизга бўлган маслахат шуки - суғурта бозорининг фақат негатив тарафларини ёритиш, тушкунлик кайфиятини оммалаштириш билан нима хайирлик мақсад булса унга етиш мушкулдир. Ахир суғурта бозорида позитив холатлар етарликдан ортиқдир, мисол учун, талофат кўрган фуқароларга ўз вақтида суғурта химояси тақдим этиш, Инвестиция бозорига ва инветсиция мухитига ва унинг натижасида бўш пуллар жамланиши натижасида оз бўлса ҳам инфляцияга ижобий таъсир этиш, жамиятдаги рискларни тақсимланиши, ЙТХлар оқибатида зарар кўрган фуқароларни химоя қилиниши, Анча мунча фуқаролар ушбу сохада оила тебратиши, иш билан банд бўлиши, даромадар ўртачадан юқорилиги, боқувчисини йўқотган оилалар Иш берувчи суғурта тури бўйича химояланиши ва хоказо туганмас позитив жихатлар талайгина.

@umidkhudayberdiev

https://t.me/sugurtachikundaligi/831d

#суғурта