янгийил #нафс #дунё #фурсат

💰Энг афзал инвестиция!!!?? - шахсий ривожланишга, Аллоҳни танишга, тоатга, солиҳ амалларга, яхшилик, хайр ва саховатга йўналтирилганидир!
⭐️Мол-дунё, мансаб, маркаб - арзимас матоҳ, темир-терсак - БЕВАФО!
Мисол учун:
🏠Уй ёки кўчмас мулк.
2122 йил (1 асрдан кейин) унда сиз хоҳлаган ёки катта эҳтимол билан иродангизга қарши “нусхалар” умргузаронлик қилади.
💼Мансаб, - сиздан олдин бир неча одам эгаллаган, сиздан кейин ҳам албатта бу мансаб 2-3 аср юзини кўради. Ва бу сизнинг иссиқ-совуғингиз билан умуман боғлиқлиги йўқ - ўта шафқатсиз.
👨👩👧👦Шахсимиз-чи? - авлодлар шажарасининг навбатдаги бўғини бўлиб, уларнинг хотирасида, зўр деганда умумий дуоларида қолади холос.
Нободо зурриётларимиздан зодагон чиқса, у-бу сарой деворида расмингиз чангиб туриши мумкин!
Оқибатда барча нарсага эга бўлиш мақсади ва орзуси нечоғлик аҳмоқона ва мукаммал эмаслигини руҳимиз тушуниб етади.
🫥Шунда руҳ - 3 йилгина, жуда бўлмаса 1 йил (1 соат бўлса ҳам) - хайрда, ибодатда, яхшиликда қўшимча умр беришларини илтижо қилади. Лекин унда кеч ва илож йўқ. Битди!
Югуриб, елиб, юлиб, сапчиб, алдаб, рост сўзлаб йиққан молимиз бизга ҳали насиба бўладими йўқми???
Дўстлар! Янги 2023 йил арафасида турибмиз, бизни яппа-янги умр кутяпти.
Ҳаммамиз 1 йилга улғайяпмиз, мажозий маънода - Барчамизни туғилган кунимиз десак ҳам бўлади!)
Яратганга ҳамдлар бўлсин-ки, бизда ҳозир умр фурсати бор!
Инсондан - фойдали илм, яхши амаллар, хайр, солиҳ фарзанд ва яхшилик қолади!
💫Шундай экан, яхшиликга шошилинг, яқинингизга табассум қилиб олишга шошилинг, ота-онани хизматига улгуринг, дўст-биродарларга саховат кўрсатинг!
Кеч бўлмагунича яхшиликлар кўп қилишга шошилинг!!! Жуда бўлмаса йўлдаги тошни (хасни) четга олиб қўйинг!
Хуллас:
✍️Келдилар, кетамиз, келишар, кетар…
🏆Янги йилда сизга улкан зафарлар, кенглик, ҳиммат, хайр ва саховатда пешқадамлик тилаймиз!
❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг