2023-йилда шахсий ривожланиш учун 5 та китоб тавсия этаман

Янги йилга янги мақсадлар қўямиз. Аммо хар қандай мақсадга эришиш учун тафаккурни бойитиш ва ҳаётга бўлган назарни ўзгартириш керак булади.
Ушбу масалада сизга аниқ ёрдам берадиган нарса бу КИТОБ.📖 📚
Қуйида шахсий ривож учун албатта ўқиш керак булган 5та китоб тавсиямиз.
👍Муваффаққиятли инсонларнинг 7 та кўникмаси.
Муаллиф:Стивен Р.Кови
Асарнинг афзаллиги шундаки у ўткинчи трендлар, юзаки ва сийқаси чиққан оммабоп психологияга эмас, боқий тамойиллар - адолат, самимият, садоқат ва инсон қадр-қимматига таяниб, маслаҳатлар беради.
👍Юқумлилик
Муаллиф: Йоно Бергер
Асар ўз маҳсулот, хизмат ва ғояларини кенг оммалаштиришни истайдиган ҳар бир тадбиркор, маркетологлар, журналистлар, матбуот котиблари, ПР менежерлар ва блогерларни қизиқтириши шубҳасиз.
Ушбу китобда Йона Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган.
👍Мовий уммон стратегияси
Муаллиф: В.ЧАН КИМ
Мазкур китобда «мовий уммон стратегияси»га эришиш йўллари. иқтисодий хатарларнинг олдини олиш усуллари, рақобатчиларсиз соҳаларни яратиш йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилган.
👍Савдогарлар устози
Муаллиф: Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли.
Ушбу рисолада Имом Аъзамнинг шогирди Абдуллоҳ ибн Муборакнинг тижорат билан боғлиқ фаолиятиб ҳалоллиги, тақвоси ва ўгитлари ёритиб берилган. Рисолани ўқиган ҳар бир китобхон Абдуллоҳ тимсолида савдо-сотиқ ишларида ростгўй ва диёнатли бир кишининг сиймоси билан юзлашади ҳамда ўзига тегишли хулоса чиқаради деган умиддамиз.
👍Кайдзен- шахсий ривожланишнинг Японча йўли.
Муаллиф: Масаки Имаи
Кайдзен Япончадан олинган бўлиб, «яхши томонга ўзгариш» ёки «доимий такомиллашиб бориш» маъноларини англатади. Бу атама дастлаб Япония бизнес фалсафасида ҳар бир ишчи ва оператсияни доимий такомиллаштириб бориш жараёни учун ишлатилган. Ҳозирда Кайдзен бошқа кўплаб соҳалар, хусусан, шахсий ривожланишни тушунтиришда ҳам кенг ишлатилади.
❤Umid Hudoyberdiyev 🙂
🎄 Яқинларга улашинг