← Барча мақолалар

суғурта

· 1 дақиқа ўқиш

Суғурта ва жамият

Ривожланган давлатларда суғурта бозорининг яхши ишга қўйилгани ҳар бир фуқаро камида ҳаёт суғуртаси ва тиббий суғуртадан фойдаланишида кўриш мумкин.

Нега ривожланган давлатларда аҳоли суғуртадан кенг фойдаланади?

Чунки СУҒУРТА - бозор иқтисодиётидаги энг мукаммал ҳимоя воситасидир.

Бугун ривожланган давлатларда СУҒУРТА инсон ҳаётида содир бўлиши мумкин бўлган, турли хил офатлардан сўнг хонавайрон бўлмасдан, тез ўзини тиклаб олиши учун мустаҳкам кафолат сифатида кўрилади.

Бизда охирги йилларда хукумат тарафидан СУҒУРТА БОЗОРИНИ ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Лекин бу ривожга тусиқ бўлаётган омиллардан бири аҳолининг суғурта хақидаги тушунчаларидир.

Аҳамиятли жиҳати шундаки,
инсонларда молиявий саводхонлик ошиб боргани сари суғуртага пул тўланилиши керак бўлган нарсадек эмас, балки инвестициядек қарашни бошлайдилар.

❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг