← Барча мақолалар

Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2022: Қатар

· 1 дақиқа ўқиш

Футбол ватани бўлган Европа қитъаси ва бутун Жаҳон (Европадан ташқари) ўртасидаги ўйинларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, Чоракфиналда Европалик миллий терма жамоалар устунликни бой бера бошлашгани кузатилди.

Нимчоракфинал:
Европа - Жаҳон 3:1

Чоракфинал
Европа - Жаҳон 1:2

Яна бир сенсация шундаки - илк бор Африка қитъаси (Марокаш) Жаҳон чемпионатининг ярим финалга чиқишга сазовор бўлди.

Турнир яримфиналида - Америка қитъаси (Аргентина), Европа (Хорватия, Франция) ва Африка қитъаси (Марокаш) 1-дан 4-ўринларни эгаллаш учун беллашувларни давом эттирадилар.

Марокаш сенсацияларни давом эттириши ва Африка қитъасини яримфиналда, Англия билан ўйинда толиққан Жаҳон чемпиони - Франция миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйинда қатъият кўрсатиб, Яратгандан мадад сўраб, финалга олиб чиқиши учун етарли асослар мавжуд.

Шунда биз (агар жамоа финалда ғалаба қозона олмаган тақдирда) одатий 2-ўрин учун медалларни тушкун кайфиятда қабул қилиш ўрнига, ғолибдан кўра кўпроқ ҳиссиёт билан 2-ўрин медалларини қабул қилиш маросимини шоҳиди бўлишга яқин турибмиз.

❤ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг

#футбол#таҳлил